Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 15 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ё иш, ёки турар жойингиз янгиланиш эҳтимоли бор. Агар ҳақиқатан шуларни режалаштирган бўлсангиз, ортга қайтманг. Чунки режангиз муваффақиятли амалга ошади. Янги касб эгаллаш истагида юрганларга ҳам бугун омад кулиб боқади. Фақат танлаган касбингиздан буткул бехабарларнинг маслаҳатларига қулоқ тутиб қўйманг. Фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Кечқурун анчадан бери кўришмаган бир инсон ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

15 мартда ҳар қандай ҳажмдаги ишларни дадил бошлашингиз, янги лойиҳалар, ғояларни ҳаётга тадбиқ этишингиз, қалбингиз хоҳлаганидек оилавий байрам уюштиришингиз мумкин. Буларнинг барчаси сизга қўшимча руҳ ва хуш кайфият ато этади. Моддий аҳволингиз ҳам куннинг иккинчи ярмида бошқалар ҳавас қилса арзигулик даражада яхшиланади. Шубҳасиз, харидлар учун шошилишингиз тайин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун эрталабдан киссавур, фирибгар ва сотқинлардан эҳтиётингизни қилинг. Кунингиз енгил кечмайди. Аммо тўсиқларни оптимист ва эҳтиёткорга айлансангиз, осон енгиб ўта оласиз. Ангина, шамоллашдан безовталар бўлса, профилактикага эътибор қаратсинлар. Акс ҳолда хасталик сурункалига айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Музқаймоқ ва муздек ичимликлардан нарироқ юришингиз тавсия этилади. Кўчага чиқишдан олдин ҳаво билан ҳисоблашган ҳолда кийининг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

15 март куни дангасаликни яқинингизга келтирманг. Доимий тарзда сергак юринг. Йўқса, мартабангиз ошиши учун яратиладиган қулай имкониятлардан қуруқ қолишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечирасиз. Оилалиларни кечки пайт ажойиб бир ҳодиса кутиб қолади. Бу хонадонингизда янги меҳмон дунёга келиши, янги уйга кўчиш билан боғлиқ бўлиши эҳтимолга яқин.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Ишхонангизда лавозимингиз ошиши, киссангизга пул келиб тушиши ва фойдали харидларни амалга оширишингиз мумкин. Харид қилган буюмларингизга белгиланган чегирмалар кайфиятингизни бир неча поғона юқорига кўтариши тайин. Муҳаббатда оиласизлар муваффақиятга эришишдан умид қилсалар ярашади. Бир сўз билан айтганда, сиз бугуннинг ягона қаҳрамонига айланасиз. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

15 мартда шахсий бизнесига эгаларнинг омади чопиши кутилмоқда. Билим сари интилувчилар ҳам муваффақиятлардан қуруқ қолишмайди. Агар бугун имтиҳон топширадиган бўлсангиз, билинг, имтиҳонни аъло баҳоларга топширасиз. Кун давомида саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Тез-тез қон босимингизни ўлчатинг. Оғриқлар пайдо бўлса, бардош қилишни унутинг ва чорасини топинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун сизга қатъиятлилик ҳар жабҳада ёрдам беради. Бу ҳаётингизни ижобий тарафга ўзгартириб юбориши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Молиявий муаммолар бугун сизга юз фоиз ён бермоқчи эмас. На илож, заҳира пуллардан фойдаланиб туришингизга тўғри келади. Башарти шахсий бизнесингизни очиш ниятида юрган бўлсангиз, бугуноқ ҳаракатни бошлашингиз керак. Бугун сафарга чиқиш зарурати туғилса, бошқа кунга қолдиринг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

15 март куни моддий жиҳатдан қийинчиликларга дуч келишингиз хавфи бор. Банкдан кредит олишингизга тўғри келади шекилли. Шахсий ҳаётингизда сезиларли даражадаги ижобий ўзгаришлар кўзга ташланади. Оиласизларнинг айримлари бугун кечга яқин орзусидаги инсонни учратиб, танишиши мумкин. Бу танишув келгусида романтик учрашувларга уланиб кетишига умид боғлайверинг. Бахтли бўлинг!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ишларингиз бугун кўп бўлади. Шунинг учун иш темпини пасайтирманг. Астойдил енг шимариб иш бошласангиз, манаман деган юмушнинг додини бериб ташлай оласиз. Ҳамкасблардан бири сизга димоғдорларча муносабат юритиши туфайли у билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Олис сафарга чиқувчи оила қурмаганларни ҳам йўлда омад кутиб туради. Сиз шу сафар баҳонасида романтик танишувни бошингиздан ўтказасиз.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

15 мартда сиз учун муҳаббат туйғуси биринчи ўринда туради. Агар ундан қочишни хаёл қилсангиз, овора бўласиз. Чунки тақдирингиз шундай. Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди. Хусусий мулк, турли буюмлар олди-сотдиси, рўзғордаги муаммолар кучли эътибор талаб қилади. Кечқурун ёлғиз қолинг ва келгуси режаларни хомчўт қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг. Кечаси оғир овқатлар одамга дўстлик қилмайди.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун ҳаётингизда пайдо бўладиган ҳар бир вазият, ҳодиса ва ўзгаришларни жилмайиш билан қабул қилинг. Атрофингизда содир бўладиган ижобий ўзгаришларга фахр билан боқишингиз керак бўлади. Шахсий ҳаётга оптимистларча ёндашинг. Яқинларингиз билан бўладиган суҳбатлар, умуман, муносабатларда тилга эҳтиёт бўлинг. Кимнидир беҳуда ранжитиб қўйишдан сақланинг. Соғлиғингиз бугун сизга панд бермайди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

15 март куни қимматбаҳо буюмларни харид қилишдан, сафарга отланишдан ва бошқа уйга кўчишдан қатъиян бош тортинг. Оммавий танаффуслар бугун сизга яхшилик келтирмайди. Кун мобайнида ҳуқуқий масалаларда баҳс-мунозарали вазиятларни бошдан кечиришингиз мумкин. Моддий аҳволингизни яхшилашда пулдор танишларингиз ёрдам бериши мумкин. Ўзингизни эҳтиётланг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади