БИЛАСИЗМИ…

0

 

 

 

АЛЮМИНИЙ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

 

* * *

 

 

Алюминий машҳурликда ер юзида кислород ва кремнийдан кейин учинчи ўринни эгаллайди.

Халқда шундай бир афсонага ўхшаш гап юради. Эрамиздан аввалги биринчи асрда Рим ҳукмдори Тиберийга заргарлардан бири келиб алюминийдан ясалган идиш ҳадя этди ва шуни алоҳида таъкидладики, ер юзида у ва худодан бўлак ҳеч ким алюминийнинг сирини билмайди. Бу гапдан сўнг ҳукмдор хурсанд бўлиб заргарга раҳмат айтиш ўрнига уни қатл эттирди. Тиберий алюминий шунчалар сирли бўлса, олтин ва бошқа қимматбаҳо тошлар нархини тушириб юборишидан чўчиганди.

 

* * *

 

XIX аср ўрталарида алюминий металлар қироли сифатида эътироф этилган. Шу сабабли уни қимматбаҳо металлар қаторига қўшишган. Ўша пайтларда дунё бўйича алюминий атиги уч тоннагина ишлаб чиқарилган.

 

* * *

 

Франция императори Наполеон III меҳмонларига алюминийдан ясалган идишлар ҳадя этишни хуш кўрган. Бу ҳақиқатан шоҳлик совғаси ҳисобланарди. Император даврида алюминийдан ясалган қошиқлар ва санчқилар кумуш баҳосидан ҳам бир неча ҳисса юқори бўлган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади