Флоридада ўқувчи ўзини мажлислар залида отиб ташлади

0

17 ёшли ўқувчи эрталаб соат 07:45 атрофида Орландо яқинидаги мактабда синфдан чиқиш учун ўқитувчидан жавоб сўраган, чамаси беш дақиқа ўтгач ўқитувчи мажлислар залидан ўқ овозини эшитган, дея хабар беради «ForumDaily».га асосланиб daryo.uz

Ҳодиса рўй берган пайтда мактаб вақтинчалик ёпилган, аммо кейин ўқувчиларга уйга жавоб берилган.

Семинол округи шерифи Лемма матбуот анжуманида залда отишма вақтида ҳеч ким бўлмаганини маълум қилган. Ўқ овозини эшитган мактаб ҳамшираси қизга сунъий нафас беришга ҳаракат қилган, лекин бу фойда бермаган.

Терговчилар ўқувчи қуролни қаердан олгани ва уни мактабга қандай олиб кирганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

2018 йил давомида Америка мактабларида камида 31 та отишма ҳодисаси содир бўлган.