Бозорларда нарх-наво қимматлашдими?

0

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси пойтахтимиз бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 17 март ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти
28 000 сўмдан– 42 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори, Фарход деҳқон бозори (иккаласи Тошкент) ва Навоий шаҳри “Саҳоват” МЧЖга қарашли Марказий деҳқон бозорида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг. Мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан 40000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх пойтахтимиздаги Юнусобод, Миробод бозорида қайд этилган – 34000 – 42000 сўм.

Қўй гўшти
28 000 сўмдан– 43 000 сўмгача 

Энгарзоннарх 1 кг. қўй гўшти учун Фарход деҳқон бозори, Чорсу деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз қўй гўштини 28000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх яна ўша Юнусобод деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти 34000 – 43000 сўмга.

Товуқ гўшти
12 000 сўмдан – 21 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Бухородаги марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12000 сўм.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Миробод деҳқон бозорида кузатилди – 18 000 – 21 000 сўм.

Гуруч
3 000 сўмдан – 14000 сўмгача 

Энг арзон нарх Сурхондарё вилоятидаги Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 3000 – 14 000 сўм.

Эътиборлиси энг қиммат нарх ҳам айнан шу ерда, Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилган– 3000 – 14000 сўм.

Ўсимлик ёғи
8 500 сўмдан – 12 500 сўмгача 

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги “Фарҳод” деҳқон бозори ва Фарғонада Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 8500 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх ҳам пойхтахтда “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилган –12500 сўмгача.

Ун
1 700 сўмдан – 4 900 сўмгача 

Энг арзон ун Тошкентнинг “Қўйлиқ” деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 кг. учун 1 700 – 3 350 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун нарх Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 1 кг. 1-навли ун учун нарх 1 500 сўмдан.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун учун Миробод деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори, Хоразмдаги Урганч Мрказий деҳқон бозорида кузатилди – 4000 сўмгача.

Шакар
4 300 сўмдан – 5 500 сўмгача 

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 4300 – 5 200сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Марказий деҳқон бозори, Фарғона марказий деҳқон бозори ҳамда Хоразмда Урганч Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 5 500сўм.

Тухум
300 сўмдан – 650 сўмгача 

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 300 – 650 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Картошка
1 100 сўмдан – 3 000 сўмгача 

Энг арзон нарх пойтахтдаги «Чорсу» деҳқон бозорида қайд этилди – 1100 сўмдан – 2200 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх ҳам Тошкентда «Миробод» деҳқон бозорида кузатилди – 1 200 –3 000 сўмгача.

Помидор 
5 000 сўмдан – 18 000 сўмгача 

Энг арзон нарх “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилди – 5 000 сўмдан – 15000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 7 000 – 18000 сўмгача.

Хўжалик совуни
1 500 сўмдан – 3500 сўмгача

Энг арзон нархФарғонадаги Марказий деҳқон бозорида, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон деҳқон бозори”да кузатилди. Ушбу бозорларда сиз хўжалик совунини 1 500 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нархЖиззах шаҳридаги, Наманган шаҳридаги ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларидаги Марказий деҳқон бозорларида қайд этилди – 3000 – 3500 сўмгача.

ЎзА