Онасининг жазманини ўлдирган самарқандлик йигит 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди…

0

 

Маълумки, 2018 йил ёз ойларида Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 20 ёшли Толиб Азимжонов онасининг жазманини пичоқлаб ўлдирган. Аниқлаганки, онаси ўшанда «Telegram» орқали бегона эркак билан танишиб, ёзишмалар ёзишган ва шу билан бир қаторда хуфиёна учрашиб юрган. Буларнинг барчасидан хабар топган йигит эркакни ўлдиришга қарор қилди.

Эркак дўконда ишларкан. Толиб ўша дўконга етиб борди ва унга 29 та жиддий тиғ жароҳатлари етказди. Расулов фамилияли бу эркак жароҳатлар оғирлигига қарамай, қочишга уриниб кўрди. Аммо Толиб унга етиб олди ва яна олтита тиғ зарбасини йўллади. Расулов ўша жойнинг ўзида вафот этди.

Яқинда Толиб Азимжонов иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Судья уни 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.