Ўзбекистонда пиёдалар ўтиш жойи (зебра)нинг янгича имижи ишлаб чиқилмоқда!

0

Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси билан биргаликда пиёдалар ўтиш йўлакларини янги услубда жорий этиш бўйича Словакиядан мутахассисларни таклиф этди.
Ушбу мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати қоидаларига асосан 1.14.1 йўл чизиқлари билан белгиланган тартибга солинмаган пиёдаларнинг ўтиш жойи (зебра)нинг янгича имижини ишлаб чиқиши режалаштирилган.
Маълумотларга қараганда, эндиликда пиёдаларнинг ўтиш жойи чизиқлари эндиликда сариқ-оқ эмас, балки қизил-оқ ранглар билан белгиланади.
Европа мамлакатлари тажрибасида пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлашда қизил-оқ рангли чизиқлар самарали эканлигини исботланган. Чунки сариқ-оқ ранглар умумлашмаси сутканинг исталган қисмида ҳам бирдек кўзга ташланмаслиги мумкин. Қизил-оқ ранглар билан беглиганган “зебра” эса ҳайдовчиларнинг эътиборини дарҳол тортиши исботланган.
Ҳозирда синов тариқасида амалиётга жорий этилган янгича кўринишдаги “йўлакча”ларга пойтахтимиз марказидаги Амир Темур ҳиёбони атрофида дуч келишингиз мумкин.