Хамес Родригес «Реал»га қайтиши мумкин

0

«Бавария»да ижара асосида тўп сураётган «Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда, деб ёзади Marca.

Манбага кўра, футболчи Мюнхенда қолишни истамаяпти, у ёзда Мадрид клубига қайтмоқчи. Колумбиялик Флорентино Перес ҳамда Зинедин Зидан билан бу борада гаплашиб олишни режалаштирмоқда. Агар «Реал» футболчи хизматларига қизиқиш билдирмаса, у бошқа клубга ўтади.

«Келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Клублар музокара олиб боради. Мен ҳаммасидан хурсандман ва бу ерда ўзимни қулай ҳис қилмоқдаман. Ковач — яхши мураббий. Биз у билан кўплаб совринларни қўлга киритишимизга ишонаман», — дейди Хамес.

 

daryo.uz