Орангутанга жами 74 марта ўқ узишди. Аммо ўлмади…

0

 

Индонезияда росмана фожиа юз берди. Орангутан урғочиси боласи билан бирга фермерлардан бирининг даласига оралаганди. Плантациядагилар экин-тикинни пайхон қилиб ташламаслиги учун маълум масофадан туриб орангутан ва боласини пневматик қуролдан ўққа тутишди. Маймуннинг боласи ўша заҳоти ўлим топди. Лекин «Хоуп» лақабли урғочи орангутаннинг ўзи тирик қолди. Кейинроқ маълум бўлдики, танасига 74 та ўқ келиб теккан экан.

Зудлик билан орангутанни ветеринарлар жарроҳлик столига ётқизишди. Ўқларнинг ҳаммаси олиб ташланди. Ҳозир маймун тузалиш палласига кирган. Ҳатто, аста-секин овқат ҳам ея бошлади.