Америкалик аёл етти кило вазнга эга чақалоқни дунёга келтирди…

0

 

Американинг Нью-Йорк штатига қарашли Элмир шаҳар туғруқхонасида Жой Бакли исмли аёл ўта оғир вазнли фарзандни дунёга келтирди. Қизалоққа Харпер дея исм беришди. Унинг вазни етти килограмм, бўйи эса 59 сантиметрга тенг бўлди. Туғруқхона врачларининг тан олиб айтишича, ҳеч қачон бу қадар оғир вазнли чақалоқни кўришмаган экан. Одатда дунёга келадиган болалар икки ҳисса кам вазнда туғилади. Етти кило вазнга олти ой деганда эга бўлишади. Шубҳасиз, бу қизалоқни жарроҳлик амалиёти ёрдамида дунёга келтиришди. Ҳозирги пайтда чақалоқ доимий равишда врачлар назорати остига олинган.