БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

ИЗОҲГА ҲОЖАТ ЙЎҚ

 

Аёл: — Азизим, мен сенга бир гап айтмоқчийдим.

Эркак: (Қизиққаннамо жимжитлик)

Аёл: — Биласанми… Мен севиб қолдим…

Эркак: (Эҳтиёткорона жимжитлик)

Аёл: — Йўқ, сенимас.

Эркак: (Гиналанганнамо жимжитлик)

Аёл: — Ҳа… Менинг ўзим ҳам афсусдаман…

Эркак: (Мулоҳазали жимжитлик)

Аёл: — У ким эканини билгинг келяптими?

Эркак: (Тасдиқлаганнамо жимжитлик)

Аёл: — У Саша.

Эркак: (ижирғанганнамо жимжитлик)

Аёл: — Йўқ, у сен ўйлаган Сашамас… Болаликдаги дўстингмас… У умуман эркак эмас…

Эркак: (Тушунмаганнамо жимжитлик)

Аёл: — У… Қўшни аёл…

Эркак: (Ҳайратланганнамо жимжитлик)

Аёл: — Ҳа, мен уни анчадан бери севаман.

Эркак: (Афсусланганнамо жимжитлик)

Аёл: — Ҳа, у ҳам мени севади. У шундай ажойибки…

Эркак: (Кулимсираганнамо жимжитлик)

Аёл: — Сен-чи?.. Сен менга анчадан бери ҳеч нарса совға қилмай қўйгансан… Ҳеч қаерга олиб бормайсан.

Эркак: — (Безовталанганнамо жимжитлик)

Аёл: — Мен билан бундай оҳангда гаплашма!.. Худойим, нега менга шунақанги эр насиб қилган-а?.. Қуруқ!..

Эркак: (Норозиланганнамо жимжитлик)

Аёл: — Семиз!.. Доим ўзингни ўйлайсан! Сен ҳеч қачон мени севмагансан! Доим хиёнат қилиб келгансан.

Эркак: (Намойишкорона жимжитлик)

Аёл: — Ярамас! Мараз!.. Эшак!..

Эркак: (Хафаланганнамо жимжитлик)

Аёл: — Пиёниста! Ўн йилдан бери ароқ ичасан!..

Эркак: (Хўрсинганнамо жимжитлик)

Аёл: — Бўлди, кетаман! Тўйдим!..

Эркак: (Қўрқиб кетганнамо жимжитлик)

Аёл: — Ҳа, кетаман! Ортиқ тоқатим етмайди!

Эркак: (Ялинганнамо жимжитлик)

Аёл: — Ҳа, ёқмадими? Қўрқиб кетдингми?

Эркак: (Аразлаганнамо жимжитлик)

Аёл: — Майли, қўрқма, ҳозирча кетмайман.

Эркак: (Қувонганнамо жимжитлик)

Аёл: — Хўп, хафа бўлаверма!.. Биласанми, Саша ҳам сен ҳақингда доим яхши гапларни гапиради. Эри сенга ўхшамаганига афсусланади… Уф-ф… Ҳақиқатан… Менга қара, ҳамма эрлар ҳам қанийди сенга ўхшаса… Соқов, жойидан қимирлай олмайдиган, бунинг устига сендақанги бой бўлишса-а?..

Эркак: (Мурдаланганнамо жимжитлик)

Ҳормасбой ТОЛМАСБОЕВ тайёрлади