27 март куни олтинчи қаватдан пастга тушиб кетган талаба қиз оламдан ўтди…

0

 

Тошкентдаги техника университетида таълим олган талаба қиз шу йил 27 мартида ўзи яшайдиган ётоқхонанинг олтинчи қавати деразасидан эҳтиётсизлик туфайли пастга қулаб тушганди. Қизни ўша заҳоти касалхонага олиб кетишди. Бахтга қарши талаба қиз жароҳатлар ўта оғирлиги оқибатида касалхонада вафот этди.

Яна шу нарса алоҳида таъкидлаб қўйилдики, талаба қиз жонига қасд қилмаган. Эҳтиётсизлик туфайли пастга тушиб кетган.