Анжелина Жоли пенсияга чиқди!

0

Бугунги кунда машҳур актриса ва режиссёр Анжелина Жолининг нафақага чиқиб, кино оламини тарк этармиш деган гап-сўзлар болалаб кетди. Буни Жолининг ўзи ҳам таъкидламоқда. Яъни газета нашрларидан бирига берган интервьюсида Анжелина Бред Питт билан ажрашиш жараёнидан кейин ҳаётини нолдан бошламоқчи эканлигини айтган.

Айримлар энди у театрда фаолиятини давом эттиради, дейишса, айрим мутахассислар эса Жоли ўзини сиёсатда синаб кўрмоқчи, деган фикрдалар. Ҳар ҳолда Анжелинанинг кинога қайтмаслиги аниқ.

Унинг охирги икки фильми – «Менинг ўлимимни истайдиганлар” триллери ҳамда «Малефисента 2» кинолари бўлди.