Аёлнинг ёғли овқатга ружў қўйиши уч авлоди соғлиғига жиддий таъсир кўрсатади!

0

Швейцариялик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари аёлларнинг ёғли озиқ-овқатларни кўп истеъмол қилишга одатланиб қолиши унинг уч авлод давомидаги насли организмидаги моддалар алмашинувининг ёмонлашувига сабаб бўлишини исботлади.
Узоқ муддат давомида зарарли ёғлар ва ортиқча қанд моддаси билан тўйинган аёл организми ўзи ва фарзандлари дунёга келтирадиган зурриёдлари турли хилдаги муаммолар билан туғилишига таъсир кўрсатар экан.
Тажрибалар шуни кўрсатдики, энг салбий оқибат бундай оналардан дунёга келган аксарият гўдаклар юрагининг чап камерасидаги нуқсон бўлишидир. Бутун организмда қон айланиши айнан ана шу камерадан бошланишини инобатга олсак, аёллар холестерин ва қанд моддаси билан ниҳоятда эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари лозимлиги ойдинлашади.