ЁШЛАР! ЭНЕРГЕТИК ИЧИМЛИК ИЧМАНГ. ТИЛДАН АЙРИЛАСИЗ!!!

0

 

Австралиялик муаллим Дэн Ройалс энергетик ичимлик ичмаса туролмасди. Бугун эса тилини кўрсатиб, бошқалар шундан тегишли хулоса чиқариб олишини истади.

Ўзининг тан олиб айтишича, муаллим кунига 5-6 банка энергетик ичимлик ичаркан. Кунларнинг бирида тили шу даражада азият чекдики, юмшоқ нонни ҳам еёлмас, гапиролмас бўлди.

— Бу чекиш ё бошқа нарсадан эмас, — деди Дэн. — Айнан энергетик ичимликдан экан. Врачлар айтишди. Бир банка энергетик ичимлик таркибида 58 грамм шакар бўларкан. Бундан ташқари, ичимликнинг кислоталик даражаси ўта юқори даражада. Ана шулар нафақат тил, балки, тиш ҳамда ички аъзоларни еб боради. Оқибатда энергетик ичимлик ишқибози кунларнинг бирида тилсиз ёки тишсиз, бошқа ички аъзоларсиз қолиб кетиши турган гап.