Барибир берилди: Бухорода туғилган Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг отасига Cobalt совға қилинди (+фото)

0

Бухорода туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Шерзод Ўринов ва Маҳлиё Азимованинг оиласида 25 март куни уч эгизак туғилганди. Уларга Президент Шавкат Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари берилди.

29 март куни эгизакларнинг ота-онасига Президент номидан Cobalt автомашинаси ва 3 та болалар аравачаси топширилди.

Машина Навоийдан келтирилди ва «Ўзмахсуссувқурилиш» ДУКда ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган Шерзод Ўринов номига расмийлаштириб берилди.