Юзга ажин туширадиган 5 хил маҳсулот

0

Биз истеъмол қилаётган таомлар организмимиз қариш жараёнига ўз таъсирини кўрсатадими? Бўлмасам-чи! Масалан қуйидаги беш маҳсулотни таомномамиздан чиқариб ташлаб, биз анчагина ёшаришимиз мумкин.

Картошка фри

Муаммо шундаки, қизиб турган ёғда жизғанак бўлиб қовурилган картошка организмимиздаги эркин радикалларни ўлдириб юборади. Эркин радикаллар эса терининг эластиклигини таъминлаб берадиган асосий воситалардан бири.

Шакар

Олимларнинг фикрича, кимнинг организмида ққанд миқдори юқори бўлса, терисига шикаст етишни бошлайди. Шундай экан, қанд танқислигини, яхшиси, мевалар ёрдамида қондиришга ҳаракат қилинг.

Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари

Сосиска, сарделька, колбасалар гўштни қайта ишлаб, тайёрланган маҳсулот бўлгани учун таркибидаги канцероген моддалари билан тери қаришини кучайтириб юборади. Чунки улар таркибида натрий моддаси, тўйинган ёғ ва сульфитлар мавжуд.

Шу боис уларнинг ўрнига аминокислоталар билан бойиган товуқ ва курка гўштини истеъмол қилганингиз маъқул.

Қаҳва

Гарчи қаҳва енгил сийдик ҳайдовчи восита бўлса ҳам организмдаги суюқликни чиқариб юборадиган даражада зарарли эмас. Бироқ у уйқу тизимимизни яхшигина шикастлайди. Кам ухлаган пайтингизда ажинлар янаям сезиларли бўлиб қолишини бир эсланг.

Грилда пишган таомлар

Грилда тайёрланган сабзавотлар аввал таъкидланганидек, унчалик зарарсиз эмас экан. Гўштни-ку, айтмай қўя қолинг! Чунки ярим тўйинган ёғ кислоталари, жумладан ўсимлик ёғи ўзидан зарарли модда ажрата бошлайди. Шундай экан, гўшт ва сабзавотларни грилда пиирмоқчи бўлсангиз, яхшиси уларни ёғсиз тайёрланг.