18 ёшли ўсмир чала пиширилган гўштдан вафот этди

0

Ҳиндистоннинг Фаридобод шаҳрида бир ўсмир яхши пиширилмаган гўшт таркибида мавжуд бўладиган лентасимон чувалчанг туфайли вафот этди.

18 ёшли ўсмир тутқаноққа ўхшаган хуружлар туфайли шифохонага мурожаат қилган. Аввалроқ у ўнг кўз қизариши, қорин қисмининг ўнг тарафида кучли оғриқдан шикоят қилаётганди. Текширув натижасида йигитчанинг марказий нерв тизимида лентасимон чувалчанг борлиги аниқланди. Ўша пайтда жароҳатлар мияга қадар етиб борганди. Бу паразитни фақат яхши пиширилмаган чўчқа гўшти ёки ифлос сувлардан юқтириб олиш мумкин.

Анъанавий даво усуллари ўсмирга фойда қилмади. Ва у икки ҳафтадан сўнг вафот этди.