Жаҳонгир Отажонов ўзбек шоу-бизнеси вакилларига мурожаат қилди! (+Видео)

0

Жаҳонгир Отажонов бугун ўз инстаграм саҳифаси орқали бутун Ўзбекистон халқига муроаат қилиб, ҳар кунги оғриқлардан азобланаётган Саодатхон исмли аёлга ёрдам

беришларини сўради.

– Ҳар кунги оғриқларга метиндек дош бераётган аёл қисмати. У тезкор моддий ёрдамга муҳтож.

Саодатхон Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида туғилган. 2008 йил унга кўкрак саратони касали ташхиси қўйилгач, турмуш ўртоғи оиласидан воз кечиб кетган. 13 яшар қиз фарзанди билан бирга яшаб келмоқда. Аёл боши билан турли вилоятларда жойлашган онкология шифохоналарида 10 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган. Ҳозирда навбати билан яқин қариндошлари бемор аёлни назорат қилишмоқда. Мутахасисларнинг фикрига кўра, Саодатхон опа кундан кунга ахволи салбийлашиб бораётгани сабабли зудлик билан Ҳиндистонда жарроҳлик амалиётини ўташи керак. Чунки ўзбекистонлик шифокорлар унда жарроҳлик амалиёти мураккаб бўлгани боис бу ерда ўтказа олмасликларини билдиришди.
Шифокорлар умид бор, дейишмоқда. Бунинг учун эса 17 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур.
Яьни 142 миллион 715 минг сўм, бошка йўл харажатлари( виза, ОВИР, самолёт авиачиптаси ва бошқа хат ҳужжатлар) 67 миллион 160 минг сўм.
Умумий харажатлар 209 миллион 875 минг сўмни ташкил этади.

Саодат опанинг текширувлардан ўтиб, даволаниши, операция қилиниши, дори-дармон, опаси билан Ҳинд диёрида бир муддат давомида яшаши учун катта маблағ талаб этилаётгани сабаб кўпчиликнинг ёрдами керак бўлмоқда. Бу – 209 875 000 сўм жуда катта маблағ, лекин тома-тома кўл бўлур, деганларидек, ҳар биримиз имкон қадар ёрдам берсак, мана шу пулни йиғишимиз ва оғриқлардан азоб чекаётган Саодат опанинг ҳаётини сақлаб қолган бўламиз.

Ноумид шайтон деганларидек, азобда инграб ётган сабрли аёл даволанишда давом этмоқда.
Азизлар, оғриқлар ва руҳий азобларга метиндек дош бераётган, сабрни ўзининг дўсти этиб олган бу бардошли аёлга холис моддий ёрдам берайлик.

Унинг дори-дармонлари ва жарроҳлик муолажаси, энг муҳими, бу азоблардан қутулиши учун моддий кўмак кўрсатайлик. Дуо қилайлик-ки, Аллоҳ Саодатхон ва оила аъзоларига сабр берсин!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:
Пластик карта оркали (Клик,Пайме) Бемор Қорабоева Саодатхон Ортиғалиевна номига очилган.

Агробанк: 8600 0423 1682 4332