Оғир меҳнат қон томирларга жиддий зиён етказаркан…

0

 

Америка олимлари шу кунга қадар бошқа ҳамкасбларининг жисмоний меҳнатни спорт билан тенглаштириш фалсафасини қатъиян рад этди. Улар ўтказган тадқиқотлар бунинг аксини кўрсатибди. Яъни, ҳафта давомида 450 соат оғир меҳнат билан шуғулланган одамнинг қон томирларига жиддий зарар етиб, атеросклероз хасталигини келтириб чиқараркан. Энг хавфли жиҳати шуки, уззукун оғир меҳнат билан банд бўладиганларнинг эрта ўлим топиш даражаси бошқаларга нисбатан 18 фоиз кўпроқни ташкил этаркан. Аммо олимлар жисмоний меҳнатнинг ўртача оғирликдаги тури билан машғул бўлиш, бундай меҳнатга профессионал тарзда ёндашиш фойда келтиришини ҳам қистириб ўтишди.