ШАРОБ ОДАМНИ САРАТОН ХАСТАЛИГИГА ДУЧОР ЭТАДИ…

0

 

Саутгемптон университети олимлари ўтказилган навбатдаги тадқиқотлар натижасидан келиб чиқиб, шаробхўрларни жиддий огоҳлантиришди. Маълум бўлишича, кунига бир шиша шароб ичадиган эркакнинг саратонга учраш хавфи 1 фоизга, аёлнинг бу хасталикка дучор бўлиш хавфи эса 1, 5 фоизга ошаркан. Аёллар шаробхўрлик оқибатида асосан кўкрак саратони хасталигига дучор бўлиши мумкин. Эркакларда спиртли ичимлик туфайли асосан жигар, ошқозон-ичак, оғиз бўшлиғи саратони кабилар кузатилади.