Итлар ўта хавфли хасталикларга ташҳис қўйишда тенгсиздир…

0

 

«Medical Detection Dogs» ташкилоти мутахассислари ўнлаб итларни хавфли хасталикларни илк босқичдаёқ аниқлашга ўргата олишди. Айтишларича, бу итлар 5 миллион литр сувга бир чой қошиқ шакар қўшсангиз ҳам дарҳол сув таркибида шакар борлигини кўрсатиб бера олади.

Бу итлар саратон, қандли диабет, Паркинсон, малярия каби хасталикларни тер ҳиди ёрдамида аниқлаб беради. Дастлабки экспериментлардаёқ итлар тер ҳидининг бир нечта кўринишларини ҳидлаб улар орасидан хасталик пайтида пайдо бўладиган тер ҳидини кўрсатиб бера олди. Натижа 99 фоизни ташкил этди.