Туркиянинг жануби-ғарбида кучли ер силкиниши кузатилди…

0

 

Шу ҳақда Америка геология хизмати мутасаддилари хабар тарқатган. Мутахассисларнинг айтишича, зилзила магнитуда кучи 5, 0 баллга тенг бўлган. Зилзила маркази Ажипаям шаҳридан ўн километр узоқликда жойлашган. Ўчоғи эса ўн километр чуқурликда экани аниқланган.

Денизли вилоят губернатори Ҳасан Қорахон айтиб ўтдики, жабрланганлар, ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот берилмаган. Фақат айрим бинолар вайрон бўлган холос. Қорахон бу зилзиланинг афтершоки яқинда содир бўлган зилзиладан анча кучли чиққанини алоҳида таъкидлаб ўтди.