Кўкрак бези саратонининг келиб чиқиш сабаби топилди!

0

Ортиқча вазн ҳамда спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш кўкрак бези саратонига чалиниш хавфини оширар экан. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатди.

Австралиялик олимлар 200 минг нафар аёл иштирок этган 6 та тадқиқот ўтказишди. Мутахассислар барча аёлларни маълум вақт давомида текшириб кўргач, ортиқча вазн ҳамда алкоголь кўкрак бези саратонини энг кўп чақиришини аниқлашди.

«Семизлик мазкур касалликка чалиниш эҳтимолини оширувчи энг хавфли омил. У келаси 10 йилликда 17 500 нафар аёлнинг касалланишига сабаб бўлиши мумкин», – дейди тадқиқотчи Маарит Лааксонен.

Спиртли ичимлик зиммасига 11 600 та касалланиш ҳолати тўғри келади.

Бундан ташқари, 5 йилдан ортиқ вақт давомида гормонал препаратлар ичиб юрган аёллар ҳам кўкрак бези саратонига чалиниб қолишлари мумкин.