Тожикистон ёзувчилар уюшмаси шоир Зафар Сўфийни уюшма аъзолигидан маҳрум этди…

0

 

«Озодагон» медиа-холдинги асосчиси 55 ёшли шоир Зафар Сўфий Тожикистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан маҳрум этилди. Уюшмадагиларнинг айтишича, Сўфий кейинги йилларда уюшма билан буткул алоқаларни узган, уюшма низоми талабларини бажармайди, ватандан узоқда яшайди. Қолаверса, унинг фикрлари Тожикистондаги жамоатчилик фикрига буткул қарама-қарши.

Шоирнинг ўзи бу ҳаракатни адолатсизлик деб атади.

Зафар Сўфий сўнгги йилларда Қирғизистон ва Россияда яшаган. Кейин Европа давлатларининг биридан сиёсий бошпана топди. Ўзининг айтишича, келажакда тожик халқи у қанчалар ҳақлигини англаб етаркан.