Улкан илонни-да сеҳрай олган болакай…

0

 

Индонезияда гўдак улкан илоннинг устига ётиб олганча у билан бирга ўйнашни ихтиёр этди. Илон эса унинг қўлидан чиқиб кетишга уринар, аммо болага ҳужум қилмасди. Яхшики, онаси келиб қолиб болакайни илондан нарига ола кетди. Йўқса…

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, бу илон заҳарсиз бўлишига қарамай, бир метрдан етти метргача узунликда бўлади. У қушлар, йирик эчкемарлар билан озиқланади. Ўлжасини тириклай бутунлигича ютади. Овқатсиз бир ярим йил яшаб қола олади. 2017 йили Индонезиянинг Сулавеси оролида худди шундай илон Ва Тиба исмли аёлни тириклай ютиб юборган.

Олимлар илонга ягона ижобий баҳо беришди. Бу турдаги илонлар гўдакларни катталарадн жуда яхши фарқлай билади. Шу сабабли гўдакларга зиён етказмайди.