Леонардо Ди-Каприо зўрға қўлга киритган “Оскар” мукофотини бериб юбормоқчи!

0

Голливуднинг энг истеъдодли актёрларидан бири Леонардо ДиКаприо Гоголь ролини қўлга киритиш учун “Оскар” мукофотидан ҳам воз кечиши мумкинлигини эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилган:

«Мен сенга истаган нарсангни беришим мумкин, ҳатто лаънати “Оскар”имни ҳам. Фақат мен Гоголь ролини ўйнашим керак». Бу сўзлар Гоголь ролига тасдиқланган россиялик актёр Саша Петровга қаратилган. У анчадан буён совринлари орасида “Оскар” статуэткасини кўришга орзуманд бўлиб юрибди.

Ҳозирча бу мурожаатга Петров қандай жавоб қилгани маълум эмас. Бироқ биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.