Оддий йогурт сизни инфарктдан халос этади!

0

Олимларнинг хулосаларига кўра, ҳафта давомида икки маротаба хуштаъм йогурт истеъмол қилиш инфаркт пайдо бўлиш эҳтимолини уч баробарга қисқартирар экан.

Мутахассислар 55 минг аёл ва 18 минг эркак ўртасида тадқиқот ўтказиб, шу хулосага келишди. Маълум бўлишича, ҳафтада икки порция йогурт истеъмол қилиш қон томирларини мустаҳкамлайди, организмнинг юрак касалликларига қарши реакциясини кучайтиради.

Олимлар гипертония ташхиси қўйилган инсонларга ҳафтада бир неча порция йогурт бериб кўришди. Натижада аёлларнинг инфарктга чалиниш эҳтимоли 30 фоизга камайди, эркакларники эса 19 фоизга.

Шунингдек, аёлларда қон томирларда операциялар ўтказиш зарурати ҳам мазкур маҳсулот боис 16 фоизга камайган.