Овқатланиш тартибини ўзгартирмай туриб тез ва осон озиш сири

0

Парҳезшунослар фикрича, инсон парҳез боис бирор севимли маҳсулотини ея олмай қолса, тушкунликка тушиб қолар экан. Ш боис парҳез тугагач, айрим инсонларда вазннинг олдингидан ҳам ошиб кетиш ҳолати кузатилади.

Диетолог Андрей Маковецкий унчалик катта ўзгаришлар қилмай тез ва осон озишнинг беш усулини кўрсатиб берди.

1. Овқатдан 15 дақиқа аввал бир стакан сув ичинг.

Таомдан аввал ичилган бир стакан сув иштаҳани камайтиради, овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. Ҳазм қилиш тизими қанча яхши ишласа, моддалар алмашинуви ҳам яхшиланади. Бундан ташқари, қайнамаган сув ичиш – организмда ортиқча ёғ тўпланмаслигини таъминлайди.

2. Ширинликларни 14:00 гача еб олинг

Агар шундай қилсангиз, барча ортиқча калориялар сингиб кетишга улгуради. Агар барча калория эриб кетса, у ёққа айланмайди. Ширинликларни қанча кеч есангиз, ортиқча ёғ тўпланиш эҳтимоли шунча кўпаяди.

3. Кеч соат 12 да ухлаб, эрталаб 8да уйғонинг

Организмнинг ўз биоритмлари мавжуд. Агар уйқуга вақтида ётсангиз, организм тўғри ишлайди. Организм ўзини қайта тиклаб олади, стресс пайдо бўлмайди.

4. Озишингизга ишонинг

Хаёлингиздаги “Озолмай қолсам-а?!” деган фикрни буткул чиқариб ташланг. Генетика, гормонлар ва муваффақиятсиз уринишларни унутинг. Агар биз тузалишимизга қаттиқ ишонсак, организм ҳам шунга ҳаракат қила бошлайди. Озиш ҳам шундай жараён.

5. Кўпроқ нафас олинг

Организмга қанча кўп кислород тушса, шунча кўп ёғ эрий бошлайди. Масалан, югуриш давомида биз чуқур-чуқур нафас оламиз ва жуда кўп калория йўқотамиз. Бу калорияни организм айнан ёғларни эритиш ҳисобига олади.