КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

— Судланувчи, нега машинани ўғирладингиз?

— Вокзалга шошаётгандим. Шунинг учун ўша машинани ўғирлашга мажбур бўлдим. Афсусдаман.

— Шошаётган бўлсангиз, троллейбус, трамвайдан фойдалансангиз бўлмасмиди?

— Ўртоқ судья, сиз кимнингдир трамвай ўғирлаганини эшитганмисиз?

 

* * *

 

Оқ айиқ ўрмонда кетаётса, йўлидан эшак чиқиб қолди. У эшакдан сўради:
— Ҳой, эшак, шимолий қутбга қандай борса бўлади?
— Билмадим. Бироз кутиб тур, оғайниларимдан сўраб кўрай!
Бироздан сўнг у бир тўда эшакларни етаклаб келди ва оқ айиққа деди:
— Шимолий қутб қаердалигини билмадим-у, лекин эшак деганинг учун жавоб берасан.

 

* * *

 

Бир болакай тижорат қилмоқчи бўлди ва ҳар куни онасига сомса пиширтириб бозорда сота бошлади. Бир эркак ҳар куни келарди-да, беш юз сўм берарди, лекин сомса олмасди. Ниҳоят кунларнинг бирида эркак болакайдан сўради:
— Сен пул бериб нега сомса олмаётганимга ҳайрон бўлгандирсан-а?
— Йўқ, ҳайрон бўлганим йўқ. Лекин айтиб қўйишим керак, сомса бугундан бошлаб минг сўмдан сотиляпти.

 

* * *

 

Ота жин ишдан сўнг уйга келди. Она жин унинг қаршисига ўғилчасини етаклаб келиб деди:
— Бунингизнинг бир адабини бериб қўйинг! Кун бўйи ўзини худди фаришталардек тутди.

 

* * *

 

Икки жинни «Запорожец» сотиб олишди. Бири олд капотни очиб бақирди:
— Ие, моторни ўғирлаб кетишибди!
Иккинчиси орқа капотни очиб, жавоб қилди:
— Қўявер! Эгаси юкхонага запас мотор жойлаб қўйган экан.

 

* * *

 

Терговчи қурилиш устасидан сўради:
— Айтинг-чи, ҳамкасбингиз нарвондан йиқилиб тушганда қандай ёрдам кўрсатдингиз?
— Дарров бошига каскасини кийдириб қўйдим.

 

* * *

 

Ўғил онасидан сўради:
— Ойи, мен кечаси туғилганманми?
— Ҳа, болам, кечаси туғилгансан.
— Сизни уйғотиб юбормаганманми?

 

* * *

 

Саёҳат агентлигига қўнғироқ қилишди.

— Алло, Мисрга йўлланма сотасизларми?

— Ҳа.

— Мисрда қандай курортлар бор ўзи?

— Шарм-ал-Шайх, Хургада, Таба, Нувейба.

— Тўхтанг, Нувейба дедингизми?

— Ҳа, қачон бормоқчисиз?

— Узр, биз… Шунчаки, сканворд ечаётгандик. Нувейба тўғри келади.

 

* * *

 

Олтинчи синф қизлари қўшни синф ўғил болаларидан сўрашди:

— «Швабра» борми?

— Йўқ, у бугун дарсга келмади.

 

* * *

 

Жинни жиннига деди:

— Мен ўн иккинчи қаватга чиқиб тураман. Сен ҳам қарама-қарши тарафдаги ўн икки қаватли уйнинг ўн иккинчи қаватига чиқиб турасан. Сўнгра мен қўлимдаги фонарни ёқаман. Сен фонарнинг нурига чиқиб мен турган уйга юриб ўтасан. Келишдикми?

— Ие, тўсатдан фонаринг ўчиб қолса, йиқилиб тушаман-ку!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади