Одам ажал ёқасида турган пайт нимани ҳис этади?.. (Асаби бўшлар ўқимасин)

0

 

Австралиядаги Вуллонгонг университети олимлари худди шу масалада изланишлар олиб боришди. Мақсад битта бўлди. Одам ўлиш арафасида нимани ҳис этади? Оғриқларни сеза оладими?

Бунинг учун юзлаб оғир хасталар, бир неча кунгина умри қолган кўнгиллилар таклиф этилди. Улар орасида сўровнома ўтказилганда, иштирокчиларнинг 85 фоизи оғриқни ҳис этмаётганини баён қилди. 13 фоиз одам эса вужудида кучли стресс ва ҳолсизланиш ҳолати пайдо бўлганини айтди. 7 фоиз иштирокчи иштаҳаси кескин йўқолганини маълум қилди.

Барча сўровнома жавобларини таҳлил қилиб, олимлар бир тўхтамга келди. Яъни, ўлим ёқасида турган бемор оғриқни ҳис этмайди. Хотиржам тортади.