Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 8 апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун жисмоний имкониятларингизга тўсиқ вазифасини ўтовчи ҳолатлар ва руҳий тушкунликлардан йироқ бўлишингиз талаб этилади. Эзгу ишларни адо этишда ўзингизни аяманг. Молиявий муаммолар эса бугун сизни мамнун этмайдиган бўлиб турибди. Йўқотишлар кўп бўлиши кутилмоқда. Психологик босимлардан, асабийликдан халос бўлиш учун ухлашга ётишдан олдин шифобахш ўтлардан иборат ванна қабул қилишингиз мумкин. Албатта фойда беради.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

8 апрел куни барчанинг диққат марказида бўлишга ҳаракат қилинг. Агар бажараётган ишингизга қалбингизни бағишласангиз, барча эзгу ниятларга албатта эришасиз. Саломатликни жисмоний машқлар ва режим асосида овқатланиш мустаҳкамлайди. Кечқурун олис сафарга ёки хизмат сафарига отланишингиз мумкин. Иккаласи ҳам муваффақиятли кечади. Фақат йўлда кўп пул сарфлаб қўймасликка ҳаракат қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Атрофингизда буюк ҳодисалар содир бўла бошлайди. Сиз бўлсангиз, ҳануз парда ортидасиз. Чиқинг, ҳодисаларга шахсан гувоҳлик қилинг. Иш жойингизда кўзланган режаларни кўнгилдагидек амалга оширасиз. Фаоллик сизга панд бермайди. Молиявий масалада позитив танаффуслар кутиб қолади. Лекин банкдан кредит олишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ниятдан воз кечинг. Худонинг ўзи ғойибдан сизга албатта моддий тўкинликни юборади иншооллоҳ.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

8 апрелда атрофдагилар қаршисида обрўйингиз бир неча поғона юқорилаши кутилади. Иш жойингизда мартабангизни ҳам юқорилатиш ҳаракатига тушсангиз, ёмон бўлмасди. Кучингизни майда-чуйда ишларга сарфлаб қўйманг. Пулни эса бўлар-бўлмасга ишлатмаслигингиз талаб этилади. Туйғуларингизни жиловда тута билинг. Саломатлик масаласида бел ва оёқ оғриғи муаммо туғдириши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун шошма-шошарликдан, ғийбатлардан қочинг. Ҳамкасблар билан муносабатларингиз ҳар қачонгидек илиқ кечса, ишингизда ҳам янада кўпроқ унум бўлади. Пулингиз кам бўлса, қайғуга ботманг. Яхшиси, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Косметик муолажалар, уқалаш ва организмни ортиқча моддалардан тозалаш амаллари муваффақиятли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёт бўлинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

8 апрел куни яқинларингиз билан ўзаро муносабатларда салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Айрим оила аъзоларингиз билан очиқчасига гаплашишингизга тўғри келади. Бу йўлда кўп куч ва асаб сарфлашингиз керак бўлади. Молиявий масалада ажойиб янгиланишлар кўзга ташланади. Дўстлардан кимдир сизга сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф этиши мумкин. Хизмат сафарига бориш керак бўлса, бош тортманг. Сафар сизга моддий тўкинлик ҳам ҳадя этади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Иш жойингиздаги раҳбарлар қабулига киришингизга тўғри келса, эмоция ва темпераментни жиловда ушланг. Ўзингиз билмаган ҳолда жанжалли вазиятни юзага келтириб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Худо кўрсатмасин, жанжал пайдо бўлса, бунинг оқибати аянчли кечади. Ижодкорлар ҳаётида ҳам бугун ижобий лаҳзалар кузатилади. Сиз оламни янада чуқурроқ таний бошлайсиз. Ички сирларингизни энг яқин кишингизга ҳам айта кўрманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

8 апрелда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдод қирраларингизни намойиш этишингиз зарур бўлиши мумкин. Кўпчилик интернет орқали қўшимча сердаромад иш топади. Молиявий муаммоларингиз бугун анча осон ҳал бўлиши кутилмоқда. Фақат ҳали қўлга келиб тушмаган даромадга ишониб заҳира пулларингизни ишлатиб қўйманг. Оиласизлар кечқурун сафарга отланади. Сафар давомида бахтингизни учратишингиз эҳтимолдан холи эмас.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун атрофдагиларнинг фикрига ҳам қулоқ тутган ҳолда иш кўришингиз тавсия этилади. Илгари қўл силтаб қўя қолган ишларни қайта адо этишда жиддий тўсиқлар юзага келиши мумкин. Оилали бўлсангиз, жуфтингизга алоҳида меҳр, садоқат ҳадя этишдан тийилманг. Агар жуфтингиз туйғуларингизга гумон қила бошласа, шундай йўл тутингки, ишонсин ва шубҳалари тумандек тарқалиб кетсин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

8 апрел куни кайфиятингизда салбий ўзгаришлар кузатилади. Айниқса, ҳамкасблардан кимдир ғийбатингизни қилиб юрганидан хабар топгач, сизга жуда алам қилиши мумкин. Рўзғордаги қолган-қутган муаммоларни бартараф этишда интуиция ёрдам бера олади. Агар уй таъмири кутиб турган бўлса, кечқурунга режа қилган сафарга отланиш амалидан воз кечишингиз керак бўлади. Омадингизни берсин!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Эрталаб ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Аммо фавқулодда бажаришингиз лозим бўлган ишлар кутиб турмайди. Организмни зўриқтирмаган ҳолда, хотиржамликда ўша ишларни адо этинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар эмоциясини назоратда ушлашга ҳаракат қилишлари керак. Бўлғуси жуфтингизда янада кучлироқ таассурот қолдириш учун бор истеъдодингизни ишга солинг, уялманг. Бахтли бўлинг!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

8 апрелда омад, муваффақиятлар фақат сизники бўлади. Ишхонада шошма-шошарликка йўл қўйган тақдирингизда ҳам барибир омад сиздан юз ўгирмайди. Оиласизлар муҳаббатда фақат ўзига ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этсинлар. Ҳаётий тажрибангиз молиявий муаммоларни бартараф этишда асқотиши мумкин. Лекин барибир яқинларингиз ёрдами ҳам керак бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади