Олимларнинг айтишича, кофе одамни саратон хасталигига йўлиқтираркан…

0

 

Америкалик олимлар инсониятни жиддий огоҳлантирмоқда. Улар олиб борган узоқ муддатли изланишлар кофе оқибатда одамни саратон хасталигига дучор этишини тасдиқлабди. Бунинг учун кунига икки чашка кофе ичиш етарли эмиш.

Маълум бўлишича, тамаки чекмайдиганлар кунига икки чашкадан кофе ичса, саратонга учраш хавфи 41 фоизга ортаркан. Улар асосан ўпка саратонига йўлиқаркан. Бу зарарни кофега кофеин эмас, кофе донини қовуриш жараёни келтириб чиқараркан.

Лекин россиялик олимларнинг бу масаладаги фикри буткул бошқа. Улар азалдан кофе инсонларни юрак, жигар, мия хасталикларидан ҳимоя қилишини таъкидлаб келишган ва ҳозир ҳам ўша фикрда қолишмоқда.