Умрни узайтирувчи тўрт хил одат

0

Россия Соғлиқни сақлаш Вазирлиги мутахассислари ҳар бир инсон учун мос тушувчи умрни узайтирувчи усуллар ҳақида гапириб ўтди.

Демак, уларнинг маълумотларига таянадиган бўлсак, узоқ яшаш учун чекишдан воз кечиш, ортиқча вазнни йўқотиш, спиртли ичимликларни меъёрида истемол қилиш ҳамда доимий жисмоний ҳаракатда бўлиш лозим экан. Масалан, катта одам учун ҳафтада 2, 5 соат спорт билан мунтазам шуғулланиш  меъёрий кўрсаткич ҳисобланади, дея таъкидлашмоқда шифокорлар. Шунингдек, овқатланиш тарзига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.