Аргентина терма жамоаси бош мураббийи автоҳалокатга учради

0

AS нашрининг хабар беришича, Аргентина терма жамоасининг бош мураббийи Лионель Скалони тонгда номаълум автомобиль томинадан уриб юборилган. Оқибатда 40 ёшли мутахассис оғир ахволда шифохонага ётқизилган.

Воқеа Испаниянинг Мальорка шаҳридаги Пуэрто-Порталс портида жойлашган коллежнинг автотураргоҳида содир бўлган. Маълумотларга кўра, автомобиль ҳайдовчиси ортида велосипед билан турган Лионель Скалонини кўрмаган. Автоҳалокат натижасида Скалони боши билан ерга урилган. Шунингдек, у қўл ва юз қисмларидан турли хилдаги жароҳатлар олган. Ҳозирча, унинг аҳволи қандайлиги маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Скалони ўтган йилнинг ёзида Хорхе Сампаолининг ўрнига мамлакат терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here