Бокс. Тайсон – Шварц ўртасидаги жанг санаси ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди

0

Супероғир вазн тоифасида вакили британиялик Тайсон Фьюри ҳамда германиялик Том Шварц ўртасидаги жанг 15-июнь санасида ўтадиган бўлди. Мазкур тўқнашув АҚШдаги MGM Grand аренасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

30 ёшли Тайсон фаолияти давомида 28та жанг ўтказиб, уларнинг 27тасида (19 нокаут билан) ғалаба қозонган. Деонтей Уайлдерга (АҚШ) қарши ўтказган сўнгги жангида эса дуринг натижа қайд этилган.

Ўз навбатида британиялик чарм қўлқоп устасининг рақиби Том Шварц ҳам проф рингда бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. У 24 бора рингга кўтарилиб, 16 марта рақибларини нокаутга учратган ва қолган жангларида очколар бўйича зафар қучган.

Бўлажак жанг, WBO Inter-Continental камари учун кечади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here