Ҳайкалларни таҳқирлаш модага айланиб бормоқда! Энди бир қиз «Шомаҳмудовлар оиласи» ҳайкалини таҳқирлади! (+Видео)

3

Афтидан вандализм ҳақида чуқурроқ маълумот бермасак, бўлмайдиганга ўхшайди. Вандализм – бу тарихий обидалар, ҳайкал ҳамда тарихий асарларга қасддан зарар етказиш, уларни ўйин қилиш, хорлаш ҳисобланади. Шу пайтгача биз ёшларимизнинг ўз тарихи билан фахрланиши, миллий ғурури юқори эканлигидан қувониб келардик. Бироқ сўнгги пайтларда бу ишонч бироз заха егандек. Уч-тўртта жўжахўрознинг Самарқанддаги Амир Темур ҳайкалининг бошига чиқиб, суратга тушганидан ғазаблангандик. Бироқ бу галгиси ҳаммасидан ошиб тушди.

Энди бир ўзбек қизи (кошки ўзбек деган номга лойиқ бўлса…) Халқлар дўстлиги хиёбонига ўрнатилган Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкалини таҳқирлашга журъат этибди. Уруш даврида ўнлаб болаларнинг бошини силаб, улар билан бир бурда нонини баҳам кўрган ҳазрати инсонларнинг шаънига тупурибди. Шу билан чекланмасдан бу ҳолни худди қаҳрамонликдек видеога олиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юборибди.

Нима, бу ҳол модага айланяптими, энди. Нега тегишли идора ходимлари мазкур ҳолатга қарши ҳеч қандай чора кўришмаяпти?! Айбдорлар жазога тортилмаяпти? Энди навбат қайси ҳайкалга экан? Нима уларнинг ҳар бир видеосини коллекция қилиб йиғамизми, энди?

Бу қабиҳликка зудлик билан чора кўрилмаса, тобора илдиз отиб бораверади. Мана шу видео бунга мисол.

 

3 ФИКРЛАР

  1. Нимага бунақа ифлос калтафаҳм эшакнусхаларга жиддий жазо қўланилмаяпти!! Йўқ бўлса шунақа қарор қабул қилинсин камида қўлини чопиш керак хайвонларни!!!

  2. Сарлавҳани номлашда сал ақлни ишлатиш керак. Бир аҳмоқнинг номаъқул қилиғини модага айланмоқда дейиш , уни реклама қилишдай гап.

Comments are closed.