ММА. Ҳабиб Нурмагомедов Роналду билан қандай муносабатда эканлигини ошкор қилди

0

UFC’нинг енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Матч ТВ’га берган интервьюсида жаҳон спорти юлдузлари билан муносабатлари ҳақида айтиб ўтган. Доғистонлик спортчи «Ювентус» ҳужумчиси португалиялик Криштиану Роналду габлашиб туриши ҳақида маълум қилган.

“Бошқа спорт турлари вакилларининг қайси бири билан яхши алоқадаман? Бундай инсонлар жуда кўп. Айниқса, Роналду билан ҳар ўйиндан кейин гаплашиб турамиз. Уни Доғистонга таклиф этган бўлармидим? Билмадим, бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эканман. Агар келадиган бўлса, унга қўриқчилар ёллашим керак бўлади. Бу ерда унинг ҳаёти учун жавоб бера оламан деб аниқ айта олмайман. Лекин бизда ҳаммаси жойида. ОАВ эса биз ҳақимизда жуда бўрттириб юборишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Криштиану жаҳоннинг энг таниқли спортчиларидан бири ҳисобланади. Нима бўлганда ҳам Роналду хоҳлаган пайт юртимизга учиб келиши мумкин. Унинг ташрифига жуда хурсанд бўлган бўлардим.” – дейди 30 ёшли спортчи.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here