Хитойлик қиз укасини ҳаётга қайтариш учун университетда ўқиш бахтидан воз кечди…

0

 

18 ёшли Ли Цзы Хитойнинг Цзянсу вилоятига қарашли Ляньюньган шаҳрида яшайди. Укаси хасталаниб, оғирлашган маҳал университетга кириш имтиҳонларини топшириш учун қизғин тайёргарлик кўраётганди. Укасининг аҳволи қизни бу йўлдан қайтарди. У университетда ўқигандан кўра жигарига ёрдам беришни маъқул кўрди. Бунга асосий сабаб шуки, хаста укасига умуртқа суяк илигини ўрнатиш лозим бўлди. Унинг организмига тўғри келадиган илик ҳатто ота-онасида ҳам йўқ экан. Фақат Ли Цзынинг умуртқа суяк илигигина тўғри келаркан.

Жарроҳлик амалиёти шу йил март ойида ташкил этилиб, муваффақиятли кечди. Ҳозирги кунда бемор аста-секинлик билан ўзига келмоқда. Қиз эса мамнун. Укасини ўлимдан асраб қолгани учун худога шукр қилиб чарчамаяпти.