Сергелиликлар бош вазир қабулида!..

1

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри Сергели туманидаги янги қурилган уйлар билан боғлиқ можаролар ҳамон давом этмоқда.

Ҳолатни ва аҳолининг мурожатларини ўрганиш мақсадида бугун Сергели тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда Сергели туманида қурилган имтиёзли уйларнинг нархи ва сифати юзасидан фуқаролар мурожаатлари тингланди.

Шунданг сўнг Бош вазир томонидан тегишли мутассадди раҳбарларга нархларни максимал даражада камайтириш ҳамда хонадонлар сифати бўйича тўлиқ қайта кўриб чиқиш борасида топшириқлар берилди.

1 ой муддатдан сўнг Республика комиссияси хулосаси асосида қайта кўриб чиқилган хонадон нархлари бўйича очиқ-ошкор ҳисобот берилиши маълум қилинди.

Демак, энди сергелиликлар муаммоси ўз ечимини, албатта, топади.

1 ТА ФИКР

Comments are closed.