105 миллион сўмлик алимент ундириб берилди

0

 

Нурота туманида оилалардан бирининг бузилиши оқибатида икки нафар норасида гўдак ҳам ота меҳридан, ҳам моддий таъминотдан айрилишига тўғри келди. Ота-оналарнинг ажрашиши жараёнида суд томонидан болаларнинг моддий таъминоти учун жавобгарга ойлик даромадининг ½ қисми миқдорида алимент тўлаш мажбурияти юклатилган. Лекин белгиланган алимент йиллар давомида қарздор, яъни ўша болаларнинг “отаси” томонидан тўланмай келинаётган эди.
Ўз фарзандларининг моддий-маънавий камолоти учун масъулиятсизлик қилиб келаётган бундай кимсалар жамият учун носоғлом авлоднинг етишиб чиқишига сабабчи бўлаётганларини англаб етмаганлари учун, уларга нисбатан мажбурлов чораларининг кўрилиши келажак учун, унда ҳар томонлама баркамол инсонлар яшаши учун муҳим аҳамият касб этади.
Шундан келиб чиқиб, Мажбурий ижро бюроси Нурота туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган саъй ҳаракатлар натижасида қарздордан 2018 йил охирларида 73.400.700 сўм ва жорий йилнинг апрелигача 32. 400. 450 сўм алимент пуллари болалар тарбияси билан ёлғиз шуғулланишга мажбур бўлаётган онага ундириб берилди.
Ундирилаётган бу пуллар моддий таъминот билан бирга ота меҳридан маҳрум бўлган болаларнинг келажаги учун пойдевор бўлишига умидвормиз.