Коллеж директори ишга қабул қилиш мақсадида 150 АҚШ доллари пора талаб қилди

0

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказадиган, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келадиган, иқтисодиётни издан чиқарадиган иллатдир.
Коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда давлат органлари билан жамоатчиликнинг мустаҳкам ҳамкорлиги, хусусан, жамоатчилик назорати талаб этилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Шундай бўлса-да, орамизда қонунларга риоя қилмайдиган шахслар ҳам учраб туради.
С.Носиров Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келиб, 2018 йил 19 сентябрь куни фуқаро С.Ахтамов билан ўзининг хизмат хонасида учрашиб, унинг турмуш ўртоғи С.Рўзиевани ўзи раҳбарлик қилиб келаётган касб-ҳунар коллежига ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилиш эвазига ундан 150 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан пора тариқасида олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан жиноят устида ушланган.
Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судида кўриб чиқилиб, С.Носиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 2-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here