Лола Каримова Тиллаевадан ажойиб таом рецепти

0

Аввал ваъда берганимдек, ҳайвон маҳсулотларисиз тайёрланган менга ёққан фойдали рецептларимни сиз билан бўлишаман. Бугун сизга гулкарамдан тайёрланган таомлардан бирининг рецептини намойиш этмоқчиман. Бунинг учун сизга: гулкарам, пиёз, икки дона помидор, саримсоқнинг икки бўлаги, туз ва озгина асал ёки бошқа ширин сироп (Агаве ёки Мепл) керак бўлади.
Гулкарам ҳақида маълумот:
Гулкарам кам калориялик ва шу билан бирга витаминларга бой сабзавот. Шуниси эътиборга лойиқки, гулкарамда сизга зарур бўлган қарийб барча витамин ва минераллар мавжуд.
Гулкарам витамин В ва клетчаткага бойдир. Саратон касаллигини олдини олувчи антиоксидантларни таъминлайди. Таркибида вазн йўқотиш ва ошқозон фаолиятини яхшилашда ёрдам берувчи клетчатка мавжуд. Шунингдек, мия фаолияти ва хотирани яхшиловчи холин каби фойдали озиқаларга бой маҳсулот.