Сурхондарёда 9- синф ўқувчисининг номусини булғашганми?..

0

 

Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаролар 9- синфда ўқийдиган қизи икки эркак тарафидан зўрлангани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига шикоят аризаси билан мурожаат этди.

Маълум бўлишича, шу йил феврал ойи охирида исми-шарифи ҳозирча маълум қилинмаган қизга таниш эркак таксида уйигача олиб бориб қўйишни ваъда қилган. Қиз рози бўлган. Эркакнинг уйи ёнига келгач, у ташқарида кутиб туришини, ичкарида бир нарсаси қолиб кетгани ва тез олиб чиқиб кейин уйига олиб бориб қўйишини айтган. Қиз ишонган. Орадан маълум вақт ўтиб эркак ичкаридан чиқиб келган

Ташқарида ёмғир ёғаётганди. Эркак яхшиси ичкарида уни кутиб туришини, қисқа муддатли иши борлиги, ишини битириши билан дарҳол уйига олиб бориб қўйишини айтган. Қиз яна ишонган. Афсуски, эркак ваъдасида турмади. Ичкарига киришгач, эркак кимларгадир қўнғироқ қилиб, келаверишларини тайинлаган. Орадан ҳеч қанча ўтмай, квартирага икки бегона эркак кириб келган ва қизнинг номусини булғаган. Онаси ўша кунлари Россияда эди. Қизи ҳақидаги хунук хабарни эшитган-у, ватанга етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, бу маълумотлар ҳозирча расмий идоралар томонидан тасдиқланмади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here