Ўзбекистонда энг кўп ноқонуний харажатларга йўл қўйган вазирлик ва идоралар маълум бўлди

0

2019 йил биринчи чорагида Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 1993 та назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп миқдорда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари қуйидагича:

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 6,2 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 4,9 миллиард сўми бюджетга тикланди;

Халқ таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 3,7 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 3 миллиард сўми бюджетга тикланди;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 1,5 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 1,4 миллиард сўми бюджетга тикланди;

Мактабгача таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари 1,5 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 1,2 миллиард сўми бюджетга тикланди.

Давлат мақсадли жамғармалари ва Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган 405 та назорат тадбирида 25,5 миллиард сўмлик молиявий қонунбузилиш ҳолатлари ва асоссиз харажатлар аниқланган бўлиб, шундан 20 миллиард сўми тикланиши таъминланди.

Шунингдек, ҳукумат томонидан кафолатланган кредитларнинг мақсадли сарфланиши ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағларини мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган 76 та назорат тадбирида 2,4 миллиард сўм миқдорда ноқонуний харажатларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, шундан 664 миллион сўми тикланиши таъминланди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here