2019 ЙИЛ АПРЕЛ ОЙИДА КУТИЛАЁТГАН МАГНИТ БЎРОНЛАРИ…

0

 

 

18. 04. 19 й.

 

Бу куни атмосферада ўта кучли магнит бўронлари юзага келади. Магнит бўронлари эрта тонгга тўғри келиши кутилмоқда. Юрак қон-томир ва артериал қон босими билан боғлиқ сурункали хасталикка чалинганлар ўзини анча ёмон ҳис эта бошлаши мумкин. Демак, 18 апрел куни организмни жисмонан зўриқтиришдан қочишимиз лозим. Сурункали хасталикка чалинганлар дориларни ўзи билан олиб юришлари тавсия этилади.

 

20. 04. 2019 й.

 

20 апрел куни ўртача кучга эга магнит бўронлари кузатилади. Жараён эрта тонгдан соат кундузги 12: 00 га қадар давом этади. Яна сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини ноқулай ҳис эта бошлайди. Қолаверса, соғлиғи жойида бўлганлар ҳам барибир эҳтиётини қилиши керак. Имкон доирасида хотиржамликка берилишимиз, жанжалли вазиятлардан қочишимиз зарур бўлади.

Магнит бўронлари таъсири қуйидаги кўринишда намоён бўлади:

1. Қон қуюқлашиши.

2. Нафас ва юрак қон-томир тизими фаолияти бузилиши.

3. Асаб тизимининг меъёрда ишламаслиги, апатия ҳолати ва толиқиш.

4. Юракда хавотир ва қўрқув ҳолатлари.

5. Ҳолсизланиш, эътиборнинг йўқолиши.

6. Бош оғриши, уйқусизлик ва ҳарсиллаш.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг.