САРАТОН ХАСТАЛИГИНИНГ ДАСТЛАБКИ БЕЛГИЛАРИ…

0

 

Россия мутахассислари саратон хасталиги бошланишининг дастлабки белгилари нималарда акс этишини аниқлашди. Маълум бўлишича, саратон хасталигининг бошланиш босқичи толиқиш, вазннинг сакраши, баданда ҳуснбузарга ўхшаш тошмалар пайдо бўлишида ўз аксини топаркан. Юқорида таъкидланган белгиларга кўпчилик эътибор қаратмайди. Аммо бу нотўғри. Ўша белгилар ҳосил бўлдими, дарҳол тиббий кўрикдан ўтиш лозим экан.

Бундан ташқари, организмнинг қайсидир қисми тўхтовсиз оғрий бошлаши ҳам саратон хасталигининг бошланишидан дарак бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ҳам албатта врач кўригига боришимиз шарт.

Саломат бўлинг!