Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 14 апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш жойингизда арзимас мушкулотлар юзага келиш эҳтимоли бор. Лекин ишни эрта тонгдан қамишдан бел боғлаган ҳолда бошласангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Шундай йўл тутингки, ишхонангиздаги ҳамкасблар сизни айблай олмасинлар. Тадбиркор бўлсангиз, бугун катта лойиҳаларга пул тикиш амали муваффақиятли кечади. Оилада етакчилик қилишга уринманг. Яқинларингиз қаршисида ўзингизни ниҳоятда камтар тутинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

14 апрелда юкингиз ҳаддан зиёд оғир бўлади. Чунки ўзгаларнинг ташвишини ҳам елкангизга илиб оласиз ва масъулият юки қаддингизни букишга мажбур этади. Билинг, бу ишингиз фақат ўзингизга зиён етказади. Агар бировлар учун ҳам елиб-югураверсангиз, мартаба ошиши, мукофотлардан ҳам маҳрум бўлишингиз тайин. Шахсий бизнеси борлар рақобатчилардан эҳтиёт бўлишлари тавсия этилади. Улар сизга қарши қандайдир ёмонликни режалаштираётган кўринади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Вазият шуни тақозо этадиган бўлса, оилада тингловчи ролини ижро қилганингиз маъқул. Хавотирга тушманг, ҳаммаси яхши бўлади. Асосийси, яқинларингиз сизга бўлган ишончни йўқотиб қўймасалар бас. Иш жойингизда ҳавас қилса арзийдиган вазият ва муҳит юзага келади. Иш бажаришда азалдан ёрдам бериб келган анъаналардан зинҳор воз кечманг. Иш сифати бузилиши мумкин. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

14 апрел куни ёқимли харидлар, кўнгил ёзиш ва дам олиш масаласига эрк бераверишингиз мумкин. Имкон топсангиз, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш ҳам вақтингиз мазмунли ўтишини таъминлайди. Рўзғор жиҳозлари сотиб олишга ҳам бугун қурбингиз етади. Фақат ҳаддан зиёд қиммат жиҳозга тикилиб қараманг. Харид учун чекни олиш ҳақида ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Тадбиркорлар бугун куннинг биринчи ярмида жуда фойдали бир шартномага имзо қўйишлари кутилмоқда. Буни азалдан орзу қилгандингиз. Марҳамат, қабул қилиб олинг. Муҳаббатда оиласизлар танлаганини идеалга айлантириб қўймасликлари керак. Тўғри, туйғуларга ишониш керак. Аммо бунинг ҳам меъёри бор. Кечқурун дўстлардан бири сизга ўзига тегишли бўлган бир сирни айтиши мумкин. Сиздан ҳам сир сақлаш сўралади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

14 апрелда ўзингизни керагидан кўпроқ ҳақиқатпарвар қилиб кўрсатишга уринманг. Бу режаларингизни барбод қилиши мумкин. Ишонинг, ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб юбориш учун ҳали кўп жон куйдиришингиз лозим. Атрофдагиларга янада мулойимроқ муносабат юритинг. Ўзингизни яхши ҳис этиш учун овқатланиш рационингизни яна бир бор кўздан ўтказишингиз талаб қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка учраганлар атмосферада бошланган магнит бўронларидан ўзларини асрашлари тавсия этилади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун оиласизларни муҳаббатда куннинг биринчи ярмида кутилмаган совғалар кутиб туради. Бу сизни еттинчи осмонларга парвоз қилдириши тайин. Аммо бахт худди шар каби биргина нотўғри ҳаракат туфайли ёрилиб кетишини ҳам ёддан чиқарманг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Умуман, бугун молиявий масалада кураш олиб бориш бошқа кунлардагига нисбатан бирмунча мушкул кечади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

14 апрел куни жанжалли вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Кўпроқ бу оиласизларга тегишли бўлиб, муҳаббатда шундай вазият юзага келиши кутилади. Муҳаббатда босиқлик ва хотиржамликка кенг йўл беринг. Серқатнов йўлларда ҳаракатланиш жараёнида ўз орзуингиздаги инсонни учратиб танишишингиз эҳтимолга яқин. Тўғри овқатланинг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолига йўл берманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ким билан анча вақтдан бери яқин дўст булиб келган чиқсангиз, уларга бугун ён беринг. Инжиқлик ва қайсарликларни ҳеч ким кўрмайдиган жойга беркитиб қўйинг. Кун давомида молиявий йўқотишларга юз тутсангиз ҳам қайғуга ботманг. Яқин кунлар ичида бу муаммо албатта сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Банкдан кредит олиш, олис сафардан воз кечинг. Булар сизга ортиқча кўнгилсизликлар ҳадя этишдан бошқасига ярамайди. Эҳтиёт бўлинг!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

14 апрелда миянгизни янги ғоялар чулғаб олиши кутилмоқда. Қай ғояни қачон ва қай тартибда ҳақиқатга айлантиришни ўзингиз ҳал қиласиз. Яқин кишиларингиз билан ҳар соҳада албатта маслаҳатлашишингиз тавсия этилади. Яқинларингиз ҳеч қачон сизни алдашмайди ва сизга панд беришмайди. Куннинг иккинчи ярмида электр қувватига ишловчи асбоблардан эҳтиёткорлик билан фойдаланинг. Рўзғор жиҳозларини таъмирлаш зарур бўлса, мутахассисга мурожаат этинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Эрталабдан қора терга ботишга мажбур этувчи ишлар билан банд бўлишингиз керак. Бундай ишлар сиздаги бардош ва иродани тарбиялайди. Хавотирга тушманг, бу ишларни бажаришга кучингиз ҳам, имкониятингиз ҳам етарли. Бугун уй йиғиштириш, дала ҳовлида ишлаш ва уй таъмири муваффақиятли кечади. Молиявий муаммолар билан худди ёш болалар каби муносабатда бўлинг. Эҳтиёткор бўлмасангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Оиласизларни кечқурун романтик учрашув кутиб қолади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

14 апрел куни ўзингизни дўстлар ёки бошқалар маслаҳати билан эмас, балки қалбингизга қулоқ тутган ҳолда тутишингиз тавсия қилинади. Билинг, иш бажариш жараёнида хатога йўл қўйсангиз, бу хатони мустақил тузатишингизга тўғри келади. Бугун спорт билан шуғулланиш омадли кечади. Айниқса, фитнес ва воллейбол сизга катта фойда беради. Муҳаббатда ҳам бугун албатта муваффақиятга эришасиз, ишонинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади