7-8 СИНФДА ЎҚИЙДИГАН ОТА-ОНАЛАР! АСТАҒФИРИЛЛО!!!

1

 

Шу йил март ойининг охирида Фарғона вилояти Бағдод туманига қарашли Каримбобо қишлоғида кўз кўриб қулоқ эшитмаган, эшитганнинг юрагини алғов-далғов қилувчи, кўрганнинг кўзларини кўр қилай дегувчи бир фожиага қоришиқ воқеа юз берди. 8 синфда ўқийдиган (исмлар сир тутилган) қиз 4 кило-ю, 200 граммли соғлом фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бу боланинг отаси 7 синфда ўқийдиган ўсмир бўлиб чиқди. Ачинарлиси, ўсмир фарзандининг онасига девормиён қўшни экан. Хўш, бу қандай содир бўлди? Ота-оналар қаерга қарашганди? Наҳотки, уларнинг ўзи ҳам шундай тарбиясиз бўлишса? Наҳотки, қизнинг қорни қаппайганини ҳеч бирлари кўрмаган, сезмаган бўлса?..

Шубҳасиз, бу фожиага ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари аралашди. ДНК таҳлили ўтказилди. Бу ҳам боланинг отаси худди ўша 7- синфда ўқийдиган ўсмир эканини тасдиқлади. На илож. Қишлоқчилик-да! Томонлар келишувга эришди. Ўзбошимча ёшлар қонуний турмуш қурадиган бўлди. Гўдак эса болалар уйига олиб кетилди.

Худойим ҳар бандасини шундай шармандагарчиликлардан, бало-касофатлардан ўз паноҳида асрасин! Омин!

 

1 ТА ФИКР

  1. Кунда еган сук булар дегани шу булса керакда. Шундай тукчилик замонда эркакларнинг бу иши росттан хам шармандаликнинг энг юксак чуккиси. Эркакнинг кузи шу кадар оч булса аели канакайкин а бу сурбет очларнинг

Comments are closed.