ММА. UFC’нинг енгил вазн тоифасида янги чемпион аниқланди, у Нурмагомедов билан учрашиши мумкин (+видео)

0

АҚШнинг Атланта шаҳрида ММА бўйича UFC 236 мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг икки асосий жанглари енгил ҳамда ўрта вазн тоифаларида чемпионлик учун ўтказилди.

Енгил вазнда Макс Холлоуэй (АҚШ) – Дастин Порьега (АҚШ) қарши тўқнаш келди. Жангнинг илк дақиқалариданоқ устунлик Порье томонида бўлди. Учинчи раундга келиб бироз устунлик Холлоуэй томонига ўтди. Сўнгги икки раунд эса яна Порье устунлиги остида ўтди. Жанг якунига етганидан сўнг, уччала ҳакам ҳам бир хил 49:46 ҳисобида Дастин Порьенинг ғалабасини қайд этди. Шу тариқа, 30 ёшли Дастин UFC’нинг енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Дастин Порье октогонда 31та баҳсда қатнашиб, 25тасида зафар (13 нокаут) қучган.