Алла Пугачёва 70 ёшни қарши олди (видео)

0

Алла Пугачёва 70 ёшни қарши олади, деб ёзмоқда «Вести.ru».

У 15 апрель куни Москвада туғилган. Алла ёшлигиданоқ мусиқага қизиққан ва беш ёшлигидаёқ Дом Союзов залида ўтказилган концерт дастурида иштирок этган.

Алла Михаил Ипполитов-Иванов номидаги мусиқа мактабида ўқиган. 1966 йилда шу ўқишнинг дирижёр-хор бўлимини тамомлаган.

Кейинчалик, 1981 йилда Анатолий Луначарский номидаги Давлат театр санъати институти (ҳозирги ГИTИС)нинг «Эстрада режиссураси» мутахассислигини битирган.

Алла 16 ёшлигида Умумиттифоқ радиосининг «Хайрли тонг» дастури учун «Робот» қўшиғини ёзган, бир йил ўтгач эса «Ёшлик» радиостанцияси жамоси билан бирга Ғарбий Сибир бўйлаб ўзининг дастлабки гастрол сафарига отланган.

У яккахон ижодкор бўлишидан аввал «Новий электрон», «Москвичи», «Ритм» каби кўплаб жамоалар билан бирга қўшиқ куйлаган.

Ўз ижодий фаолияти давомида Алла Пугачёва қўшиқлари ёзилган юздан ортиқ пластинкалар, CD ва DVD дисклар чиқарган.